Манчестерликлар қадрламаган футболчи “Барса”ни қизиқтириб қўйди

Нидерландия футболининг энг ёрқин истеъдодларидан ҳисобланган Донни ван де Бек 2023 йили “Манчестер Юнайтед”га келганидан бери иши юришмаяпти.

Уч йилдан ортиқ вақт мобайнида ҳужумкор футболчи манчестерликларнинг асосий таркибига кира олмади. Яқинда Донни вазият ўзгармаса, январда бошқа клубга ўтишга тайёрлигини маълум қилганди.

Испан манбаларининг ёзишича, Донни ван де Бек хизматларига “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жиддий қизиқиш билдиряпти.

26 ёшли ўйинчига “Ювентус” мураббийлар штаби ҳам таркибда жой беришга тайёрлиги айтиляпти.  Донни жорий мавсумда Премьер-лигада атиги икки дақиқа ўйнади холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!