Манчестерликлар “Реал” дарвозабонини оладиган бўляпти

“Манчестер Юнайтед” ўтган ёз асосий дарвозабон Давид де Хеага жавоб бериб юборганидан кейин унинг ўрнига Андре Онанани олиб келган эди.

Камерунлик посбоннинг Англия футболига мослашиши қийин кечмоқда. Онана жорий мавсумда 39 та учрашувда 60 та гол ўтказиб юборди.

Шу боис, манчестерликлар “Реал”дан украиналик голкипер Андрей Лунинни трансфер қилмоқчи. 25 ёшли футболчи узоқ муддат Тибо Куртуанинг соясида қолиб кетган эди. Бельгиялик дарвозабон оғир жароҳат олиб, сафдан чиққанидан кейин Луниннинг йўли очилди.

Аниқроғи, мадридликлар асосий посбон ролига “Челси”дан Кепа Аррисабалагани ижарага олди. Бироқ ички рақобатда украиналик дарвозабон испаниялик ҳамкасбини енгиб чиқди.

Лунин жорий мавсумда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та тўп ўтказиб юборди ва ўнта ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Андрей Луниннинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди. Тиба Куртуа ҳам жойини эгаллашган тайёрмоқда. Шу сабабли, украиналик футболчи бошқа гранд клублар таклифини қабул қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!