Манчестерликлар “Реал” тарбиялаган футболчини ортга қайтариб юборди

“Реал” тарбияланувчиси Серхио Регилоннинг ҳеч иши юришмаяпти. Чап қанот ҳимоячиси 2013 йилдан 2020 йилгача мадридликлар асосий жамоасига киришни уддалай олмади.

Бир неча жамоаларда ижарада ўйнаб келган ҳимоячини мадридликлар уч ярим йил олдин “Тоттенхэм”га 30 миллион еврога сотиб юборганди.  

Регилон лондонликларнинг ҳам ишончини оқлай олмади. Клуб уни мавсум бошида “Манчестер Юнайтед”га ижарага берди. Бироқ ярим мавсум давомида манчестерликларга ҳам ҳеч қандай фойда келтирмаган ўйинчининг ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинди.

Регилон манчестерликлар сафида учта мусобақада жами тўққизта ўйин ўтказиб, ўзини кўрсата олгани йўқ.

27 ёшли испан футболчиси “Тоттенхэм” ихтиёрига қайтиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!