Манчестерликлар “Реал” юлдузини кутяпти
“Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсио фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга.
27 ёшли футболчининг мадридликлар билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. Todofichajes нашрининг таъкидлашича, тажрибали ўйинчини “Манчестер Юнайтед” ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Асенсиога манчестерликлардан ташқари, ПСЖ мутасаддилари ҳам қизиқиш билдираётганини яшираётгани йўқ.
Марко “Реал”да 2015 йилдан бери тўп тепмоқда. Жорий мавсумда 16 маротаба майдонга тушиб, учтадан гол ва ассист муаллифи бўлган ўйинчининг трансфери 25 миллион еврога баҳоланган. Уни ёзда эркин агент сифатида бепул қўлга киритиш мумкин.
Фикрлар