Манчестерликларнинг энг зўр ўйинчиси Саудияга кетмоқчи
“Манчестер Юнайтед” жамоаси етакчиси Бруну Фернандеш ёзда клубни тарк этиши масаласи кўп тилга олинаётган мавзулардан бири ҳисобланади.
Таниқли журналист Алекс Крук маълумотига кўра, португалиялик юлдуз айни пайтда Саудия Арабистонида фаолиятини давом эттириш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда.
Футболчининг шартномасида тахминан 65 миллион евро миқдорида чиқиб кетиш банди мавжуд. Ярим ҳимоячи атрофидаги вазиятни Европа клублари ҳам кузатмоқда.
Бруну Фернандеш 2020 йилда “Удинезе”дан “Манчестер Юнайтед”га 65 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йлнинг 30 июнигача давом этади.
Бруну Фернандеш жорий мавсумда у 30 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 17 та голли узатма берди.
Фикрлар