Манчестернинг икки клуби машҳур ҳужумчини талашяпти
Манчестер шаҳри шарафини ҳимоя қилиб келаётган “Юнайтед” ва “Сити” ўз таркибига машҳур ҳужумчилардан Гонсалу Рамушни қўшиб олмоқчи.
Трансфер ҳуқуқи “Бенфика”га тегишли бўлгн 22 ёшли форвард айни пайтда ижара асосида ПСЖда ўйнаяпти.
Манчестер грандлари келаси ёзда бу ўйинчини тўлиқ трансфер қилишни режалаштиряпти. Лиссабонликлар Европанинг гранд клубларига истеъдодли футболчиларини сотиб юбориши одатий ҳолга айланган.
Гонсалу Рамуш 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, истеъдодли футболчи 2022 йили Қатар мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоасида Криштиану Роналдуни захирага “михлаб” қўйгани анча шов-шув бўлган эди.
Фикрлар