Манчини янги мавсумни "Рома"да ўтказади

"Аталанта" клуби ҳимоячиси Жанлука Манчини фаолиятини "Рома"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра римликлар 23 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан 1 йилга ижарага олишган.

Маълумот учун, Манчини ўтган мавсум А Серияда 30та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!