Мане ишга киришди

"Бавария" вингери Садио Мане Бундеслига янги мавсумининг биринчи турида (6:1) "Айнтрахт" дарвозасига урган голи эвазига Мюнхен клуби рекордини такрорлади.

“Opta” нашрининг хабарига кўра, Мане "немис машинаси"нинг сўнгги 10 йил ичида клуб сафидаги дастлабки икки расмий ўйинида гол урган биринчи футболчи бўлди. Эслатиб ўтамиз, Садио 30 июль куни Германия Суперкубоги доирасидаги "Лейпциг"га қарши ўйинда (5:3) ҳам гол урган эди.

Манегача Мюнхен клуби сафида дастлабки икки ўйинда гол урган охирги футболчи Марио Манжукич ҳисобланади. Хорватиялик футболчи 2012 йилда "Бавария" таркибидаги дастлабки 4 ўйинда гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!