Мане нега зўр ўйнашини айтди
“Ливерпуль”даги муваффақиятли фаолиятидан кейин “Бавария”га кўчиб ўтган Садио Мане футбол ўйнашга иштиёқ қандай пайдо бўлаётганини тушунтириб берди.
- Мен ўзимни бошқалардан зўр, деб ҳисобламайман. Майдонга чиқиб, ўз ишимни бажараман холос.
Ҳар гал овқатланганимда Сенегалдаги қишлоғимда яшаётган очларни ўйлайман. Айнан мана шу омил майдонда бор кучимни бериб ўйнашимга хизмат қилади, - деди Садио Мане.
30 ёшли ҳужумчи Бундеслигада дастлабки учта учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйди.
Фикрлар