Мане
Ads

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ёзги трансфер ойнаси вақтида Садио Манени сотиб олишни истамоқда, дея хабар беради France Football.

Хабарда айтилишича, мадридликлар Киевда ўтган ЕЧЛ финалидан кейиноқ шундай қарорга келишган, аммо ёзда бу борада таклиф билан чиқмаслик борасида қарор қабул  қилинган.

Зидан эса таҳминий баҳоси 100 млн фунтни ташкил этувчи мазкур трансферни раҳбариятдан сўраб, амалга оширмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Мане сўнгги 11 учрашувда 11 та гол киритишга эришди.