Мане Саудия Арабистони клубига йўл олиши кутиляпти

Садио Мане фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. 

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, сенегаллик қолишни истайди, аммо Мюнхен клуби у билан хайрлашиш ниятида. 

Шу сабабли "Ан-Наср" билан музокара ўтказишга рози бўлди. У Саудия Арабистони ҳақида жиддий ўйламоқда. 

Биласиз, Мане ўтган йили ёзда Мюнхен клубига келиб қўшилганди. Бундеслига доирасида у 25 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ҳамда 5 та ассист муаллифига айланган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!