Мане ва Обамеянг "Барселона"га керак эмас. Хави нега бундай деди?

Ҳозирда Қатар клубида мураббийлик қилаётган “Барселона”нинг собиқ сардори Хави Эрнандес каталонияликлар Садио Мане ва Пьер-Эмерик Обамеянгни сотиб олмоқчилиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Обамеянг ва Мане ўз рақибларини очиқ жойда ўлдиришга қодир, аммо “Барса”га ёпиқ ҳудудда ўйинни ҳал қиладиган футболчилар керак. Мен жамоага жуда тез мослаша оладиган футболчиларни назарда тутяпман, бунақалар эса жуда кам. Это'О ажойиб эди, Луис Суарес ҳам ҳудди шундай”, - дейди Хави.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!