Манолас "Рома"ни тарк этмоқчи эмас

"Рома" ҳимоячиси Костас Манолас Италияда фаолияти борасида ўз муносабатини билдирди. Грециялик ҳимоячи ёзда клубдан тарк этмаслигини ва Римдаги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилаётганини таъкидлаб ўтди.

"Римдаги ўтказаётган фаолиятимдан мамнунман. Менинг бу ердаги ҳаётим жуда оддий. Бўш вақт топишим билан оилам даврасида бўлишга интиламан. Фаолиятимда янада юқорига чиқишим мумкин. Лекин, бир жойда туриб, бунга қай тариқа эришганлигимизни ҳам эслаб туришимиз лозим", - дейди Манолас Gazzetta dello Sport нашрига берган интерьюсида.

Маълумот учун, Костас Манолас учун "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" клублари томонидан қизиқиш бўлаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!