Мансур Тўғизбоев: Конорнинг Серронега қарши жанги сотиб олинганга ўхшади

  • 24 январь, 2021, 05:40
  • 0
  • MMA

ММА оламининг юртимиздаги энг машҳур вакилларидан бири ҳисобланган Мансур Тўғизбоев сайтимиз томонидан ташкил этилган ММАга бағишланган подкастда иштирок этди ва Конор МакГрегорнинг Дональд Серроне устида ўта осонлик билан ғалаба қозонганлигини таъкидлаб ўтди:

"Бу даражадаги жангчиларнинг октагонгача бўлган вақтлари шоудан иборат бўларди. Конор ва Порье эса, жуда босиқ тарзда барча маросимларни ўтказди. 

"Ковбой"га қарши МакГрегорнинг жангини 70 фоиз мухлислар сотилган баҳс, деб эътироф этди. Серронени жуда кўпчилик атайин ютқазиб беришда айблади. Мен ўзим ММАда жанг қилганман ва биламанки, бу каби ҳолатлар ҳар қайси даражадаги жангларда кузатилиши мумкин. Конорда пул кўплигини ҳаммамиз биламиз. У ўз обрўси учун шундай ишга қўл урган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас", - деди Тўғизбоев.

Қуйида ушбу кўрсатувни тўлиқ форматда томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!