Мансурбек Толипов жиддий рақибга қарши жанг қилади

Юртимизнинг истеъдодли муайтай ҳамда К-1 устаси Мансурбек Толиповнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.

Ҳамюртимиз 10 март куни Россиянинг Самара шаҳрида Battle промоушени томонидан ташкил қилинадиган  жанг кечасида рингга кўтарилади. К-1 йўналишида бўлиб ўтадиган ушбу турнирда юртдошимизга россиялик Александр Дмитренко рақиблик қилади. Мазкур қарама-қаршилик 81 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Ушбу россиялик жангчи яна бир ҳамюртимиз Шер Мамазулунов билан ҳам тўқнаш келганди. Умид қиламизки, Мансурбек Толипов кучли рақиби устидан ғалабага эришади. Бу борада унга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!