Мануэл Нойер Германия терма жамоасини тарк этиш ниятида эмас.
Журналист Кристиан Фалкнинг ёзишича, "Бавария" дарвозабони терма жамоадаги фаолиятини давом эттириш ниятида. Нойер сентябрь ойида терма жамоадаги фаолиятидан танаффус олиб, йил охирида терма жамоага қайтишни мақсад қилган.
Аввалроқ, 38 ёшли дарвозабон Германия терма жамоасида 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қадар қолиш ниятида экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Эсчлатиб ўтамиз, Германия миллий терма жамоаси сентябрь ойида иккита расмий ўйин ўтказади. Жамоа Миллатлар лигасининг гуруҳ босқичида Венгрия ва Нидерландия қарши ўйинларда иштирок этади.
Фикрлар