Маошинг кесилади!

“Ювентус” раҳбарияти жамоада энг катта маош олаётган Поль Погбанинг йиллик пулини кесишни режалаштирмоқда.

Corriere Torino нашрининг ёзишича, Турин клуби хўжайинлари франциялик ярим ҳимоячининг маошини 6 миллион еврога туширмоқчи.

Шартномага кўра, Погба ҳар мавсум учун 10,6 миллион евро олиши керак. Бу маош А Серияда энг каттаси ҳисобланади.

“Ювентус” ҳозир молиявий қийинчиликларни бошдан ўтказяпти. Поль Поба эса, кетма-кет жароҳатлар туфайли кўп ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўляпти. Шу боис, клуб мутасаддилари унинг маошини 40 фоизга камайтирмоқчи.

Бунинг ўрнига клуб Погбага турли натижалар бўйича бонус белгилашни таклиф қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!