Маошингни оширамиз, “Челси”га ўтмасанг бўлди!
The Telegraph нашри журналисти Жон Перси “Лестер” раҳбарияти қатор клублар нишонига тушган марказий ҳимоячи Уэсли Фофана билан янги битим бўйича музокара бошлади.
Англия премьер-лигаси вакиллари ўртасида “Челси” Фофанани олишга қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Аслида лондонликлар ёзги трансферлар вақтида ҳам бу ўйинчини олишга қизиққанди. Энди Томас Тухель жамоасида Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсеннинг кетиши аниқлашиб қолганидан кейин Фофана мавзуси яна кун тартибига қайтди.
Маълумотларга қараганда, “Лестер” хўжайиндарини футболчи “аристократлар” сафига ўтиб кетмаслиги учун унинг маошини кўтаришни ваъда қилмоқда. Айни пайтда бу ҳимоячи ҳафтасига 51 минг фунт стерлинг оляпти.
Франциялик футболчи айни пайтда жароҳатини даволаш билан банд. Шу боис, у жорий мавсумда ҳали майдонга қадам босмади.
Фикрлар