Мақсад – Роналду ва Мессини бир лигада ўйнатиш!

  • 23 январь, 2023, 21:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Саудия Арабистони футбол федерацияси бош котиби Иброҳим Ал-Қосим ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг Саудия лигасига олиб келиш ҳақида гапирди.

- Саудия Арабистони футбол федерацияси миллий чемпионатга Лионель Мессини олиб келинишини истайди. Бироқ, ҳозир бунинг имкони бор-йўғлигини билмаймиз.

Федерациясининг мақсади миллий футболни ривожлантириш ва табиийки, биз Криштиану Роналду ва Лионель Мессини яна бир лигада ўйнашини кўрмоқчимиз, - деди Иброҳим Ал-Қосим.

Маълумки, Криштиану Роналду жаҳон чемпионатидан кейин “Ан-Наср” билан 2,5 йиллик шартнома имзолади. Саудия Арабистони клублари шундан кейин Лионель Мессига катта даромадли таклиф билан алоқага чиқишда давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!