Марадона: Аргентинада машғулот ўтказиш мен учун шараф бўларди
Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона Аргентинанинг "Химназия" клубини бошқариши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Мен шуни аниқ айтмоқчиманки, Аргентина клубларидан бирон бир таклифни қабул қилмаганман ёки рад этмаганман. Ҳеч ким билан расмий алоқа ўрнатилмаган.
Мен соппа-соғман ва ўз юртимда шуғулланиш мен учун шараф бўларди. Менга янги чақирувлар ёқади," - деди Марадона.
Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли мутаҳассиснинг сўнгги иш жойи Мексика иккинчи дивизиони клуби "Дорадос" эди. У июнь ойида елкасига ва тиззасига қилинган операция туфайли иш жойини тарк этган.
Фикрлар