Марадона БАА клуби билан шартнома имзолади

Аргентиналик футбол юлдузи Диего Марадона БААнинг “Ал Фужайра” клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Клуб матбуот хизматининг хабар тарқатишича, томонлар ўзаро бир йиллик шартномага имзо чекишган.

Қайд этиш жоиз, Марадона учун БАА Про-Лигаси бегона эмас. Зеро, 56 ёшли мутахассис 2011-12 йилги мавсумда Ал-Васл клубини бошқарган.

Маълумот ўрнида, Марадона 2012 йилги мавсумдан буён бирорта клуб бошқарувини олганича йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!