Марадонадан қанча мерос қолди?
Аргентинанинг нуфузли Clarin нашри афсонавий ҳужумчи Диего Марадона қолдирган меросининг тахминий миқдорини ҳисоблаб чиқди.
Манбага кўра, Марадона Буэнос-Айрес ва унинг атрофида бир неча уй ва хонадонларга эгалик қилган. Шунингдек, собиқ футболчи Кубада бир қанча меҳмонхона, Италия ва Венесуэлада катта бизнесларга инвестиция киритган. Қўшимчасига унинг ҳисобида Rolls Royce Ghost, BMW i8 ва бир қанча қиммат автоуловлар бўлган.
Умумий мероснинг аниқ миқдори маълум эмас, аммо нашр умумий бойликлар 500 миллион доллар атрофида бўлишини тахмин қилмоқда.
Фикрлар