Марат Бикмаев "Сўғдиёна"дан кетди!

Мавсум аввалида “Сўғдиёна” сафига қўшилган тажрибали ҳужумчи Марат Бикмаевнинг Жиззахдаги фаолияти якунига етди. Боиси, футболчи клуб билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилди ва дўстона тарзда хайрлашди.

Бикмаевнинг ўзи ҳам Sports.uz сайтига “Сўғдиёна”ни тарк этганини тасдиқлади. Шунингдек, клуб матбуот хизмати ҳам унинг жамоа билан хайрлашгани ҳақида хабар берди.

Ҳужумчи биринчи даврада жиззахликлар сафида Суперлигада 10 та учрашувда майдонга тушиб, 250 дақиқа ҳаракат қилди ва 2 марта сариқ карточка билан “сийланди”. Бундан ташқари, Марат ОФК Кубоги гуруҳ босқичида жамоасининг муваффақиятли иштирокига ўз ҳиссасини қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!