"Marca": Бразилия футбол федерацияси президенти Европада

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин. Бразилия футбол федерацияси президенти Эднальдо Родригес Анчелоттини миллий терма жамоани бошқаришга кўндириш учун ҳозир Европада, деб хабар беради "Marca" нашри.
 
Бразилия Тите истеъфога чиқарилганидан кейин ҳалигача доимий мураббийсиз қолмоқда. Анчелоттининг ўзи "пентакампеонлар"ни бошқаришга қарши эмас. Бироқ айни пайтда италиялик мутахассис "Реал" билан шартномасини охиригача Мадридда қолмоқчи. Карлонинг "қироллик клуби" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.
 
"Қаймоқранглилар" кеча "Барселона"га қарши баҳсда ғалаба қозониб, Испания кубоги финалига чиқди. Қўлга киритилган кубок Анчелоттига ўз ишини сақлаб қолишга ёрдам бериши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!