Marca: Зидан шогирдларининг бир қанчаси билан гаплашмаяпти

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг жамоа футболчилар билан муносабатлари ёмонлашган. Marca журналисти Хосе Феликс Диас маълумотига кўра, франциялик мутахассис шогирдларининг бир қанчаси билан 2-3 ойдан буён гаплашмаяпти.

"Зидан учун барчаси якунлангани аломатларини билдираётган муаммолар кўзга ташланмоқда. Унинг ғоялари футболчиларга етиб бормаяпти.

Кеча ("Алькояно" билан ўйинда) ўйнаганларнинг баъзилари Зидан билан  икки-уч ой гаплашмаганини айтди. У шогирдларини эътиборсиз қолдирмоқда", - дейди журналист Испания Кубогидаги ўйиндан сўнг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)