Марчелло Липпи яна Хитой терма жамоасига қайтди

Италиялик машҳур мутахассис Марчелло Липпи яна Хитой терма жамоаси бош мураббийи лавозимига қайтди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.

71 ёшли мураббийга Хитой терма жамоасини Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022га олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Липпи Хитой терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди. У жорий йил БААда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан сўнг терма жамоадан кетганини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!