Марчело Липпи қайтишни хоҳлаяпти
Италия терма жамоаси билан 2006 йилги жаҳон чемпионатида бош мураббий сифатида ғолибликни қўлга киритган Марчело Липпи жамоа бошқарувига қайтиш нияти борлигини ошкор қилди.
"Мен клублар билан бошқа ишламоқчи эмасман. Эҳтимол, бир неча ойлардан сўнг, мен уйда ўтиришни истамаслигимни тушуниб етгач ва терма жамоа мендан унчалик узоқда эмаслигини англаганимда қайтишим мумкин.
Аммо умид қиламанки, вирус одамларни ўлдиришни тўхтатади ва шундан кейин, бу ҳақда ўйлаб кўриш мумкин," - деди Липпи.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Италия терма жамоасини Роберто Манчини бошқармоқда.
Фикрлар