Мареска кетиш ёки қолиш танловини Умарнинг ўзига қолдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска ҳужумчи Умар Мармуш ўз келажаги борасида қарорни ўзи қабул қилиши кераклигини айтди.

“Сити”даги бир ярим мавсум давомида Мармуш Премьер-лигада “Сити”нинг асосий таркибида атиги 22 марта майдонга тушган ва Эрлинг Холанднинг ўринбосари вазифасини бажарган.

Мареска ўз шогирди кўпроқ ўйнашни исташини тушунади ва Энцо 27 ёшли мисрлик футболчига клубни алмаштириш ёки “Сити” таркибидаги ўрин учун курашиш ўртасида танлов қилишни таклиф қилмоқда.

- Жавоб мен Жеймс Траффорд ҳақида айтган гапларимга ўхшаш бўлиши керак. Футболчилар ҳар куни меҳнат қиладилар, улар ўйнашни хоҳлайдилар ва ўйнамаганларида ўзларини бахтли ҳис қилмайдилар.

Умар ўтган йили унчалик кўп ўйнагани йўқ, шунинг учун унинг истаги кўпроқ дақиқа ўйнашдан иборат. Бу ерда у кўпроқ дақиқа ўйнамайди, дегани эмас, аммо қарор унинг ўзига тегишли ва унинг ўзи қарор қабул қилиши керак, -  дея Маресканинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!