Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Мареска «Манчестер Сити» ҳимоячисини мақтади: «Мен уни жуда яхши кўраман»

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Энцо Мареска хатога йўл қўйганига қарамай, марказий ҳимоячи Марк Гехидан тўлиқ мамнун эканини ва уни ҳақиқий етакчи деб атади.

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоа марказий ҳимоячиси Марк Гехининг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Англия Премьер-лигасининг 8-турида «Астон Вилла»га қарши кечган ва «шаҳарликлар» мавсумда илк бор мағлубиятга учраган (1:2) учрашувда Гехи голга сабаб бўлган хатога йўл қўйди.

«Ҳозир Маркнинг ўйинидан тўлиқ мамнунман, чунки у хатосидан кейин ўзини фантастик тарзда тиклай олди. У яхши йигит, жамоа сардорларидан бири ва ҳақиқий етакчи. Ростини айтсам, мен уни жуда яхши кўраман», — деди Мареска матбуот анжуманида.

Гехининг Англия клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар тузилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ