Мареска “Сити” юлдузлари кетганига муносабат билдирди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска ўтган мавсумдан кейин бир қатор футболчиларнинг клубдан кетиши ҳақида фикр билдирди.
- Биз Бернарду Силва, Натан Аке, Жон Стоунзни йўқотдик. Бу футболчилар кўп йиллар давомида шу ерда бўлишди, аммо авлодлар алмашадиган пайт ҳар доим келади. Бу нормал жараён, - деб Маресканинг сўзларини журналист Симон Байковски келтирди.
Мураббий илгари Давид Сильванинг кетишидан кейин ҳамма хавотирга тушганини, аммо кейин Кевин де Брёйне, Серхио Агуэро кетганидан сўнг Эрлинг Холанд келганини, Фернандиньо ўрнига эса Родри келганини эслади.
16 август куни “Манчестер Сити” Англия Суперкубогида “Арсенал”га қарши ўйнайди. Учрашув Тошент вақти билан 19:00 да бошланади.

Фикрлар