Марез бугун ҳам "Лестер" машғулотларига келмади

“Лестер” клуби ярим ҳимоячиси Рияд Марез уни “Манчестер Сити”га сотмагани сабаб “тулкилар”дан норози бўлмоқда.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра жазоирлик футболчи клуб раҳбариятига ўз норозилигини билдириш мақсадида бугун жамоанинг эрталабки машғулотларига келмаган.

Эслатиб ўтамиз, Марез кеча ҳам машғулотларга келмаган ва шу боис “Эвертон”га қарши баҳс қайдномасига киритилмаган эди.

Маълумот учун, бундан аввалроқ "Лестер" Марезни "Сити"га 65 млн фунтга сотишни истамагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!