Марҳум Фурқат Юсуповга "Олтин қалам" миллий мукофоти берилади

Қорақалпоғистонлик марҳум жунрналист, блогер - Фурқат Юсуповга"Олтин қалам" миллий мукофоти берилади. Бу ҳақда марҳумнинг ўзи асос солган KRuz.uz сайти хабар бермоқда.

Фурқатни ўқувчиларимиз, SPORTS.uz сайтидаги фаолиятидан ҳам яхши билишади. Ўз вақтида сайтимизда блогер сифатида фаолият олиб борган журналист ўзининг мақола ва блогпостлари билан кўпчиликнинг меҳрини қозона олган эди. 

 - “Олтин қалам” мукофотига акам Фурқат Юсуповнинг ишлари муносиб топилганидан жуда хурсандман.
Акам шиддат билан ривожланаётган бугунги даврда  оммавий ахборот воситаларининг роли ва хизмати жуда катта эканлигини, интернет журналистикаси соҳасида тезкорликни кучайтириш, устувор мавзулар устида изланиши кераклигини кўп айтарди. Афсус, мақсади сари озгина юриб улгурди ҳалос. Аммо, бугун унинг меҳнатлари баҳоланиб, ўзи орзу қилган мукофот совриндори бўлганидан ниҳоятда ҳурсандман!   
Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасига «Олтин қалам» миллий мукофоти учун оиламиз номидан миннадорчилик билдираман, - дейди унинг укаси, Искандар Юсупов KRuz.uz сайти орқали қилган чиқишида.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!