Мария Шарапова: Донна Векич мени янчиб ташалаши мумкин эди

Россиялик теннисчи Мария Шарапова "Ролан Гаррос" мусобақасида хорватиялик Донна Векичга қарши ўтган ўйин ҳақида гапирди.

"Ўйин осон ўтмади. Аввал биз бир-биримизга қарши ўйнамаган эдик. Донна бу қадар тажовускор ўйин намойиш этади деб ўйламаган эдим.

Ушбу ўйинда у мени қийнади ва баҳсдаги маромни топа олмадим. ўйин сўнггида омад менга кулиб боқди. Плишковага қарши яхши ўйин кўрсатиш учун бор куч-ғайратимни сарфлайман", - дейди Шарапова,

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)