Мария Шарапова қозоғистонлик қизни аяб ўтирмади

CHERY AUTO

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида давом этаётган “WTA Shenzhen Open – 2018” халқаро турнирида россиялик Мария Шарапова ҳамда руминиялик Ирина-Камелия Бегу ярим финалга чиқди.

Чорак финалда малла соч Мария қозоғистонлик Зарин Диясни ҳар иккала сетда 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ирина эса венгриялик Тимеа Бабошни 7:5, 7:5 ҳисобида енгди.

“WTA Shenzhen Open – 2018” мусобақасининг ярим финалида Мария Шарапова чехиялик Катержина Синякова ҳамда Кристина Плишкова ўртасидаги баҳс ғолибига қарши кортга чиқади.

Ирина-Камелия Бегу финал йўлланмаси учун бўладиган учрашувда ҳамюрти Симона Халеп ва беларуслик Арина Соболенко ўртасидаги ўйин ғолибаси билан рақобатлашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!