Мария Шарапова тўрт йил олдинги натижани такрорлади

Россиялик теннисчи Мария Шарапова "Internazionali BNL d'Italia" турнирининг чорак финалидан муваффақиятли ўтди.

У турнирнинг ярим финалида латвиялик Елена Остапенкога қарши кортга чиқиб, якунда 6:7, 6:4, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Мария мусобақанинг навбатдаги босқичида  руминиялик Симона Халеп, ёки франциялик Каролин Гарсияга қарши рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, Шарапова мазкур турнирда қаторасига уч ўйинда учта сет ўйнади ва ғолиб бўлди. У бундай натижани тўрт йил олдин "Ролан Гаррос" мусобақасида қайд этган эди.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар