Марк Бартра
Ads

Испаниянинг “Бетис” клуби ҳимоячиси Марк Бартра фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Sky Sport Italia мухбири Жанлуки Ди Марцио тарқатган хабарга кўра 28 ёшли футболчи билан “Рома” жиддий қизиқа бошлаган. Севильяликлар эса унинг трансферини 20-25 млн евро атрофига баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Бартра ўтган мавсум Ла Лигада жами 33та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.