Марк Кукурелья тарихга кирди
"Хетафе" ярим ҳимоячиси Марк Кукурелья кеча Испания Ла Лигасининг 20-туридан ўрин олган "Атлетик" Бильбаога қарши ўйинда рақиб дарвозасига 18-сониядаёқ гол урди.
Эътиборлиси, Маркнинг голи “Хетафе”нинг Испания чемпионати тарихида киритган энг тезкор голи сифатида қайд этилди.
22 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди. “Хетафе” эса 23 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Фикрлар