Марказий Осиёда Элдор Шомуродов даражасидаги футболчи йўқ!

Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогида Марказий Осиёдан минтақаси вакиллари – Ўзбекистон ва Тожикистон чорак финалга чиқди. Бу икки мамлакат футбол ишқибозлари Қатардаги ўйинларини бир бирларинг терма жамоалари ҳам қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Ўзбекистон футболчилари қитъа чемпионатларида саккизинчи маротаба иштирок этаётган бўлса, дебютини нишонлаган тожикистонликлар илк уринишда чорак финалга чиқиб сенсация кўтарди.

IMG_1007

Тожикистон терма жамоасининг собиқ футболчиси, ўтган йили “Истиқлол” жамоасига бош мураббийлик қилган Игорь Черевченко Россиянинг “Спорт Экспресс” нашрига берган интервьюсида Элдор Шомуродов ҳақида ҳам гапирди.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига тожикистонлик мутахассиснинг фикрларини ҳавола этади.

Тожикистон терма жамоаси муваффақиятлардан ҳайрон бўлганим йўқ. Ўйинчиларнинг нималарга қодирлигини биламан. Мураббийлар штаби ҳам яхши танланган. Учрашувларни бевосита томоша қилдим ва бу терма жамоа ҳеч қайси рақибга бўш келгани йўқ.

Ҳатто Қатарга 0:1 ҳисобида бой берилган учрашувда ҳам ўйин тенгма-тенг бўлди. Ўша голни ҳакам бекор қилиши учун етарли асослар бор эди. Шундан қилганида мағлубият бўлмасди.

Тожикистон Бирлашган Араб Амирликлари тўсиғидан ҳам адолатли тарзда ўтди. Араб футболчилари умуман нима қилишни билмай қолгандек тасаввур уйғонди. Аслида ҳисоб 3:0 бўлиши керак эди.

Терма жамоа ҳисобда олдинда бораётганда ҳам “ёпиқ”  ўйин кўрсатмайди. Рақиб ҳимояланишга мажбур қилиши мумкин, лекин Тожикистон қарши ҳужумлар уюштиришга эътибор қаратади, олдинги чизиқда муаммо туғдиради. БААга қарши баҳсда терма жамоамиз жуда яхши ўйнади, деб ҳисоблайман.

Терма жамоа ўйинчилари орасида Рустам Ятимов Россия Премьер-лигасида ўйнай олади. У Россиянинг ҳар қандай жамоасига муаммосиз қўшила олади. Марказий ярим ҳимоячи Алишер Жалиловни ҳам тавсия қилишим мумкин.

IMG_1066

У илгари “Рубин”, “Нефтехимик” ва менинг қўл остимда “Балтика”да ҳам ўйнаган ва яхши таассурот қолдирган.

—  Тожикистон терма жамоасида  Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА фуболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг истеъдодли даражасидаги ўйинчи борми?

— Бу ҳақида дарров фикр билдириш ва бирданига уларни солиштириш жуда қийин иш. Баъзан мураббийлар, мутахассис бир футболчига эътибор қаратади. Амалда эса, умуман кутилмаган ўйинчи порлайди. Таққослаш учун изчил кузатиш керак. Бу секин бўладиган жараён.

— Марказий Осиё терма жамоаларида “янги Шомуродовлар” борми?

— Йўқ. Афсуски ҳозир бунақасини кўрганим йўқ. Истеъдод учқунлари кўринаётган футболчилар бор, лекин улар келажакда Элдор Шомуродов даражасига етади, дея олмайман.

369945937_18286952761131711_4721679717032628582_n

Осиё кубогининг чорак финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақа мезбонлари – Қатар футболчилари билан куч синашса, тожикистонликлар Иордания терма жамоасига қарши майдонга тушади.  

Ўзбекистонни чорак финалга олиб чиққан Файзуллаевга қандай баҳо бериляпти?

Супергол урган Файзуллаевнинг нархи 20 баравар ошади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Тажибоев Мирзаакбар
02/02/2024 15:17
Битта мақолани бир хафтадан бери қайтаравериб зайбал қиворишдинг ўзиям борку
&
хушнудбек
01/02/2024 21:37
Кайси уйнаринга мактанишсан бахти мизга аббос чикиб колди бумасам хардимгдай уликсан хаманг фудболчилар
Ilhomjon Feyz
01/02/2024 20:43
Ии хахаха. Бизда танлов адолатли бўса элдор 4 даражага тушиб қолади. Талант болларимиз коррупсия қурбони бўлиб оқибат россияга мардикорчиликка кетишади.