Маркизио

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби италиялик ярим ҳимоячи Клаудио Маркизионинг жамоадан кетганини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 33 ёшли футболчи ва клуб ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган.

Маълумот учун, Маркизио “Зенит” сафида 2018 йилнинг сентябридан буён тўп суриб келаётган эди. У февраль ойидан буён майдонга тушмади.