Маркизионинг уйига қуролланган жиноятчилар ҳужум қилишди

  • 30 октября, 2019, 15:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” клуби ва Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Клаудио Маркизио қуролли талончиликка дуч келди.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра кеча маҳаллий вақт билан соат 19:30 лар атрофида 4 нафар қуролланган шахс футболчининг уйига ҳужум қилган. Талончилар Маркизио ва унинг рафиқаси Робертега тўппонча билан таҳдид қилишган. Натижада футболчи ўғриларга пул ва қимматбаҳо тақинчоқларни беришга мажбур бўлган.

Кейинчалик Маркизио полицияга хабар берган. Улар айни дамда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб боришмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию