Марко Обрадович: "Нефтчи"дан оилавий сабабларга кўра кетди дейишлари ҳақиқатга тўғри келмайди"
“Нефтчи” клуби муддатидан олдин Суперлига йўлланмасини қўлга киритганини яхши биласиз. Жамоанинг ўз олдига қўйган вазифасини бажаришида сербиялик ҳужумчи Марко Обрадовичнинг қўшган ҳиссаси катта бўлди.
Натижада у энг яхши тўпурарга айланди. Бироқ кутилмаганда мавсум ҳали ниҳоясига етмасидан аввал Обрадович билан тузилган шартнома бекор қилинди ва футболчи жамоани тарк этди.
Унинг оилавий сабабларга кўра клубдан кетгани ҳақида ҳам гап-сўзлар йўқ эмас. Футболчи Sports.uz сайтига вазиятга ойдинлик киритиш учун “Нефтчи”дан қандай сабабга кўра кетганини айтди.
- Чемпионатда танаффус бўлганидан кейин Илҳом Мўминжонов ўзбекистонлик футболчиларга 22 октябргача, бизга эса 25 октябрга қадар жавоб берганди. Мени қайтишга чиптам ҳам бор эди. Лекин уч кундан кейин агент менга қўнғироқ қилиб қайтмаслигимни айтди. Нима учунлигини эса билмайман. Мени оилавий сабабларга кўра кетди дейишгани эса бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳолбуки, мен бемалол клубга қайтишим мумкин эди, - дейди Обрадович.
Фикрлар