Марко Ройс "Боруссия"Д билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирди (фото)

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс жамоа билан амалдаги келишувни узайтирди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 28 ёшли германиялик футболчи дортмундликлар билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар бўлган шартномани имзолади.

Маълумот учун, Ройс “Боруссия” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсумнинг биринчи даврасини жароҳати сабаб ўтказиб юборди. Бироқ, ўтган ой сафга қайтиши билан 3та баҳсда рақиблари дарвозасига 3та тўп йўллашни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!