Марко Ройс журналистлар талқинига кўра Бундеслиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Марко Ройс журналистлар талқинига кўра Бундеслиганинг ўтган 2018/19 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли футболчи 540та овоздан 158та овоз тўплаган. Таъкидлаш керакки, у ўтган мавсум Бундеслиганинг 27та учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Маълумот учун, овоз бериш натижаларига кўра кучли учликдан "Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хавертц (121) ва "Бавария" ҳимоячиси Йозуа Киммих (35) жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!