Марко Симич: Дербини ютиш учун жамоалар бор кучини беришади

"Пахтакор"нинг черногориялик ҳимоячиси Марко Симич "Тошкент дербиси" арафасида учрашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Ўйинга тайёргарлик ҳар доимгидек ўтмоқда, алоҳида бирор нарса йўқ. Йигитлар бор кучи ва эътибори билан мураббийлар кўрсатмаларини бажаришга интилишмоқда.

"Бунёдкор" сафида яхши савиядаги футболчилар бор. Уларнинг ўйиндан-ўйинга яхшироқ футбол кўрсатгани шунчаки рўй бергани йўқ.

Учрашув дерби деб эътироф этилганда унинг муҳимлиги ҳақида нима дейиш мумкин? Бу ўртоқлик ўйини бўлганда ҳам жамоалар уни ютиш учун 120 фоиз кучини беради. Ҳозир эса жамоалар биринчи ва иккинчи поғоналарни эгаллаб туришибди, - деди ҳимоячи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!