Марко Станоевич: "Янада кучли жамоага айланяпмиз"

Хабарингиз бор, яқинда “Насаф” клуби сербиялик футболчиси Марко Станоевич билан шартномани узайтирди.

Ўз ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган ярим ҳимоячи айни дамда катта иштиёқ билан “Насаф”нинг машғулотларида иштирок этяпти.

Футболчини янги шартнома имзолагани билан табрикладик ва Марко Sports.uz учун шундай деди:

“Табрик учун катта раҳмат. Аввалига уйда дам олдим, кейин янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошладим. Жамоадан чақирув бўлишини ва шартнома таклиф қилишини кутдим. Умид қиламанки, бу йил ўтган мавсумдан янада яхши бўлади.

Бу йил олдимизга жуда катта мақсад қўйилган. Жамоамиз ўтган йили ҳам яхши ўйин кўрсатди, лекин чемпионатни ютиш учун озгина кучимиз етмади. Ҳозир жамоа позициялар бўйича янги ўйинчилар билан кучайтириляпти ва биз янада кучли жамоага айланяпмиз. Мухлисларимиз бир неча йиллардан бери кутаётган натижага эришишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Станоевич, Sports.uz сайтига.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998883198592
08/01/2024 22:34
Насиб килса Чемпионлик билан табриклаймиз мавсум охирида
&
Тўлқин Хайит
09/01/2024 08:06
Ванихоят бу мовсумдан Насафчилар баралла, қўрқмасдан чемпионлик учун курашамиз дийишмоқда. Чемпионлик насиб қилсин!
&
Zamon
08/01/2024 22:54
Marko nasafda qolganidan hurdandman biz sen bilanmiz nasaf
&
Sirojiddin Turayev
08/01/2024 22:46
Olloh nasib aylasa albatta chempion bo’lamiz
&
Uzbek ligion
13/01/2024 06:57
Marko xam,biz xam NASAFni chempion bulganini bir kuraylik.