Маркос Алонсо: "Кетишим учун сабаб йўқ"
"Челси" футболчиси Маркос Алонсо клубдаги келажаги борасида фикр билдирди. Унга кўра, ҳимоячи жамоада қолиб, шу ерда фаолиятини давом эттирмоқчи.
"Нега кетишим керак?! Бу учун етарли сабаб кўрмаяпман.
Тан оламан, кўплаб клублардан таклиф олганман. Бироқ ҳеч қачон "Челси"дан кетиш ниятим бўлмаган.
Шартномага кўра, яна бир ярим йил жамоада ўйнашим мумкин. Шундай экан, ҳозир навбатдаги баҳсдан бошқа бирор нарсани ўйлаётганим йўқ", - деди испаниялик футболчи.
Маълумот ўрнида, Маркос Алонсо ушбу мавсум АПЛнинг 18 учрашувида 1 гол ва 2 голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар