Маркус Сорг (Флик ёрдамчиси): "Ҳакамлар ҳақида ўйлаш керак эмас, фақат ўйинга эътибор бериш лозим"

CHERY AUTO

"Эл-класико"да "Барселона" бошқарувида Маркус Сорг бўлади. Сабаби – Ханс-Дитер Флик дисквалификация сабабли ушбу беллашувни ўтказиб юборди. Унга Ла Лигадаги сўнгги учрашувда қизил карточка кўрсатилган эди.

Tecno

Беллашув олдидан Сорг матбуот анжуманида иштирок этди. Ундан ҳакамлик масаласи ҳақида ҳам сўрашди.

"Ҳакамлар хатоси? Биз фақат ўйинга эътибор беришимиз керак, бошқа нарсага эмас. Ҳакамлар ҳақида ўйлашнинг ҳожати йўқ. Ҳамма хатога йўл қўяди. Биз фақат ўзимиз назорат қила оладиган нарсалар ҳақида гапиришимиз лозим", – деди Сорг журналистларга.

Маълумот ўрнида, "Реал Мадрид" - "Барселона" ўртасидаги навбатдаги тўқнашув эртага соат 20:15’да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!