Марокаш терма жамоаси етакчиси Европанинг гранд клубига ўтиши мумкин эди...
Марокаш терма жамоаси ва "Фиорентина" клуби ярим ҳимоячиси Софьян Амрабатга ортда қолган қишки трансфер ойнасида бир қанча топ-клублар қизиқиш билдираётган эди.
Футболчининг укаси Нордин Амрабатнинг VoetbalPrimeur нашрига айтишича, 26 ёшли ярим ҳимоячини "Манчестер Юнайтед", "Барселона" ва "Челси" клублари давралар оралиғида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрган. Аммо турли сабабларга кўра трансфер амалга ошмай қолган.
Маълумот учун, Амрабат 2020 йилдан бери Флоренция клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум “Фиорентина” таркибида 37 та ўйинда иштирок этди. Унинг “бинафшаранглилар” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар