"Марсель" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Марсель" - "Манчестер Сити" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    "Марсель"нинг прессинги фойда келтирмаяпти. 

  • 85'

    Гейе ва Бенедетто майдонга тушди. Квизанс ва Радоньич захирага олинди. 

  • 83'

    Де Брюйне ўрнига Палмер майдонга ташланди. 

  • 82'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 80'

    Тушунарлики, "Сити" янада шошмай ўйнай бошлади.

  • 78'

    "Марсель"да Товен ўрнига Пайе майдонга тушди. 

  • 77'

    Торрес ўрнига Маҳрез, Льяпорт ўрнига Стоунз, Гюндоган ўрнига эса Бернарду Силва майдонга тушди. 

  • 76'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Илкай Гюндоган ҳимоядан чиқмаган "Марсель"ни иккинчи гол билан жазолади. 

  • 72'

    Чалета-Цар сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 71'

    Стерлингнинг зарбаси Манданда турган нуқтага борди. 

  • 70'

    Сакаига тиббий ёрдам керакка ўхшайди. 

  • 68'

    Зинченко ўрнига Канселу майдонга тушди. 

  • 66'

    Радоньич офсайдда қолиб кетди. 

  • 62'

    Амави сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 59'

    "Марсель" биринчи таймдагидан кучлироқ ўйнамоқда. Аммо бу "Сити" дарвозасига гол уришга етадиган даражада эмас.

  • 56'

    Бурчак зарбаси мезбонларга фойда келтирмади. 

  • 55'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Эдерсон қайтаришга эришди. 

  • 52'

    Зинченко очиқчасига Товенни ушлаб қолди. Ҳакам сариқ карточка кўрсатмади. 

  • 50'

    "Сити" яна "тики-така"ни амалга оширмоқда. 

  • 49'

    Фоден ўзига узатилган тўпга ета олмади. 

  • 48'

    "Марсель" футболчисининг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 47'

    Иккинчи таймни мезбонлар фаол бошлади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 42'

    Радоньичнинг зарбаси Эдерсонга қийинчилик туғдирмади. 

  • 41'

    Гюндоганнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 36'

    "Марсель"га танаффус кераклиги кўриниб турибди. Улар прессинг амалга оширмаяпти. 

  • 33'

    "Сити" футболчилари мақсадсиз тўп узатмаларни амалга оширишда давом этмоқда. 

  • 30'

    Ўйинда темп анчагина тушди. 

  • 27'

    "Марсель" қарши ҳужумга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо "Сити" ярим ҳимоячилариёқ уларни тўхтатди. 

  • 25'

    "Марсель" тўпни олиб қўя олмаяпти. 

  • 22'

    Де Брюйненинг жаримадан узатган тўпидан сўнг, Чалета-Царга тегган тўп Манданданинг қўлларига бориб тушди. 

  • 21'

    "Шаҳарликлар" тўп назоратини тўлиқ ўз қўлида ушлаб турибди. 

  • 18'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ферран Торрес ҳисобни очмоқда. Ҳимоячиларнинг хатосидан инглизлар фойдаланиб кетишмоқда. 

  • 15'

    "Сити" штурм уюштиришда давом этмоқда. 

  • 12'

    Стерлинг 2 та футболчидан ўтиб, жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни Де Брюйнега узатди. Унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

  • 9'

    Стерлинг елкама-елка курашда рақибига имкониятни бой берди. 

  • 7'

    Манданда дарвозаси олдида ҳужумлар кўпайиб қолди. 

  • 5'

    "Сити" майда пасларини бошлаб юборди. 

  • 3'

    Де Брюйненинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 2'

    "Сити" ўйинни ҳужумлар билан бошлади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. "Марсель" ва "Манчестер Сити" жамоалари ЕЧЛ 2-тури доирасида тўқнаш келади. Ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!