"Марсель" Балотеллини ўз сафида олиб қолмоқчи

"Марсель" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Марио Балотеллини қўйиб юборишни хоҳламаяпти. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра клуб спорт директори Андони Субисаррета 28 ёшли италиялик футболчи билан амалдаги шартномани энг камида яна бир мавсумга узайтирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли “Марсель” сафига жорий йилнинг январида “Ницца”дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Унинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, у жорий мавсум “Марсель” сафида Франция чемпионатида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва 8та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!